Украина кучлари 13 сентябрь куни Курск вилоятининг Глушковский туманига бостириб кирди. Бу ҳақда ISW хабар бермоқда.
13 сентябрь куни эълон қилинган геолокация тасвирлари Украина қўшинлари яқинда Веселийдан жанубга (Глушководан жануби-ғарбда ва чегарадан уч километр узоқликда) олдинга силжишганини кўрсатади.
Россия манбаларининг таъкидлашича, Украина қўшинлари Глушковонинг жануби-ғарбий қисмида Ново Пут, Весели ва Медвеже (Весели шарқида) ҳудудларида ҳужум қилган.