Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Путиннинг Бокудаги БМТ конференциясида иштирок этиши ҳақидаги қарор ҳали қабул қилинмаган

A A A
Путиннинг Бокудаги БМТ конференциясида иштирок этиши ҳақидаги қарор ҳали қабул қилинмаган

Россия президенти Владимир Путиннинг БМТнинг Бокудаги иқлим бўйича конференциясида иштирок этиши ҳақидаги қарор ҳали қабул қилинмаган, деди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков. У, албатта, Россия вакили бўлишини таъкидлади.

"Ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмади", деди Кремль вакили "РИА Новости" агентлигига Владимир Путиннинг анжумандаги иштироки ҳақидаги саволга.

11-22 ноябрь кунлари Бокуда COP29 иқлим конференцияси бўлиб ўтади. Июль ойида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ушбу анжуманга ташкилотнинг барча раҳбарларини, жумладан Владимир Путинни таклиф қилган эди. Тадбирда жами 198 давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

COP29га ким мезбонлик қилиши масаласи икки ҳафтадан бери муҳокама қилинмоқда. Ротация доирасида конференцияга Шарқий Европа давлатларидан бири мезбонлик қилиши керак эди. Бир неча давлатлар Болгарияни таклиф қилишди, аммо Bloomberg ёзганидек, Россия Европа Иттифоқи аъзосининг аризасига қарши овоз берди. Кейинчалик томонлар COP29ни Озарбайжонда ўтказишга келишиб олдилар.

Киритилди: 11:06 15.10.2024. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!