Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

Путиндан энг машҳур 6 латифа (+видео)

Путиндан энг машҳур 6 латифа (+видео)

Россия етакчиси Владимир Путин латифаларни яхши кўриши кўпчиликка маълум. У латифаларни матбуот конференцияларида берилган саволга жавоб сифатида ва ҳатто исталган маросимда айтиб бериши мумкин. Қуйида давлат раҳбарининг 6та энг машҳур латифаларини ўқиб, томоша қилишингиз мумкин.

Собиқ офицер ўғлидан сўради: "Ўғлим, манави ерда ханжарим турган эди, кўрмадингми?" Ўғли жавоб берди: "Дада, жахлингиз чиқмасин, мен уни қўшни боланинг соатига алмашдим". Офицер соатга қаради ва ўғлига шундай деди: 

- Яхши соат, баракалла. Лекин биласанми, эртага бизникига босқинчилар келишади, мени ўлдиришади, онангни ўлдиришади, катта опангни зўрлашади. Сен эса кўчага чиқиб, "Хайрли кеч, Москвада соат 12дан 30 дақиқа ўтди", дейсан...

 

Путиннинг айғоқчилар ҳақидаги ҳазили

Бир киши Лубянкага келди ва шундай деди:

- Мен жосусман, бўшашни истайман.

- Сиз кимнинг жосусисиз?

- Америкага.

- Унда 5-хонага боринг.

Ўша ерга борди. 

- Мен америкалик жосусман, бўшамоқчиман.

- Қуролингиз борми?

 

- Бор.

- Унда 7-хонага, марҳамат.

- Мен жосусман, бўшамоқчиман, қуролим бор.

- 10-хонага.

 

- Жосусман, қуролим бор, кетмоқчиман.

- Алоқа воситаларингиз борми?

- Бор.

- 20-хонага.

 

 

- Жосусман, қуролим, алоқа воситаларим бор, ишдан кетмоқчиман.

- А, сизда топшириқ борми?

 

- Бор.

- Унда боринг, бажаринг, одамларни ишлашига халал берманг.

Путин янги президентлик муддати ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб берди.

Олигарх ўз хотинига: "Биз Мерседесни сотиб Лада оламиз, Рублевкадаги уйдан Москвадаги квартирага кўчиб ўтишимизга тўғри келади. Сен барибир мени яхши кўрасанми?" У олигархга жавоб берди: "Жудаям севаман ва қаттиқ соғинаман". 

Путиннинг энг севимли ҳазили

Партия йиғилиши, Совет вақти. Иштирокчилардан бири Абрам Семенович қўлини кўтарди. Унга: "Сен ўтир, бу ерда ҳамма билади сени", дейишди. У: "Хўп, биттагина сўз айтсам бўладими?" Бошловчи ўйлаб туриб деди: "Майли, биттагина сўз айтақол". У ўрнидан даст туриб деди: "Соқчилар!"

Путиннинг Исроил аскари ҳақидаги ҳазили

Ёш аскардан сўрашди: "Агар сенга 20та террорчи ҳужум қилса нима қиласан?" У деди: "Мен қуролимни оламан ва отиб ташлайман". "Баракалла, агар танк келиб қолсачи?" Жавоб берди: "Гранометни қўлимга оламан ва ҳимояланаман". "Яхши, агар самолёт учиб келса, танк бостириб келса ва террорчилар ҳам ҳужумга ўтсачи?" У шундай жавоб берди: "Ўртоқ генерал, нима, армиямизда ёлғиз ўзим жанг қиламанми?" 

Путиннинг бувиси ҳақидаги ҳазил (ва Россиянинг барча аҳолисига озгина алоқадор)

Юридик маслаҳатхонадаги суҳбат. Бувиси келиб адвокатга деди: "Мен ҳуқуққа эгаманми?" У: "Эгасиз, бувижон". У шундай деди: "Йўқ, менда ҳуқуқ борми, деб сўрамоқчиман ...". У: "Ҳа, сизда бор." У: "Хўп, мен қилоламанми ёки йўқ...?". У: "Йўқ, буви, қила олмайсиз."

Киритилди: 11:53 05.11.2019. Ўқилди: 2227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!