Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин Халқаро жиноий cуд ёки махсус трибуналлар қарорларини бажариш мажбуриятини бекор қилувчи ҳужжатни имзолади — “Медуза”

Путин Халқаро жиноий cуд ёки махсус трибуналлар қарорларини бажариш мажбуриятини бекор қилувчи ҳужжатни имзолади — “Медуза”

"Мазкур қонун Россия иштирок этмаган, лекин бошқа давлатлар билан боғлиқ жиноий иш юритиш ваколатига эга бўлган суд қарорларига, шунингдек, халқаро суд органларига тегишли. Бунда суд органларининг ваколати Россия билан халқаро шартнома ёки БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига асосланмаган бўлиши лозим", дея ёзмоқда нашр.

Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, янги қонун айниқса Халқаро жиноий суднинг қарорларига тааллуқли бўлади. Бошқа экспертлар эса, қонунда Украина урушига доир эҳтимолий махсус трибуналлар ҳам назарда тутилгани билдирган.

2022 йил март ойида Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва мамлакатнинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловага нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарган эди.

Киритилди: Бугун 14:18. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!