Анқара Россия президенти Владимир Путин ва украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийнинг учрашувини қабул қилишга тайёр, дея маълум қилди Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.
Туркиялик дипломатнинг сўзларига кўра, ҳозир асосийси давлат раҳбарларининг учрашув жойи эмас, балки ҳақиқатдир. Шунинг учун уларни Анқарага таклиф қилди. «Россия ва Украина раҳбарлари учрашиб, вазиятдан чиқиш йўлини топишлари керак. Албатта, Туркияда шундай учрашув ўтказмоқчи бўлса, мамнуният билан қабул қиламиз, ўтказамиз», деди Чавушўғли.
Низомжон Исломов тайёрлади.