Бугун 24 май, 2019 йил, жума

O'ZB

Путин ва Трамп яна учрашиши мумкин

Путин ва Трамп яна учрашиши мумкин

Финляндия иккинчи бор АҚШ-Россия саммитиги мезбонлик қилиш ниятида. Бу ҳақда мамлакат дипломатик идораси ҳисоботида маълумот берилган.

Бизнинг назаримизда, музокаралар давом этиши муҳим. Шунинг учун Финляндия уларга (АҚШ ва Россия томонига) ҳар доим ўз хизматларини тақдим этишга тайёр дейилади ҳисоботда.

Кейинги пайтларда ОАВда Путин ва Трампнинг навбатдаги учрашуви ҳақида хабарлар тарқалди. АҚШ лидерининг ўзи эса Путин билан Японияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида учрашиши мумкинлигини айтган.

2018 йилнинг 16 июль куни икки давлат раҳбарлари Хельсинки шаҳрида учрашган эдилар. Ушбу учрашувни Трамп НАТО саммитидан кўра яхшироқ деб атаганди.

Киритилди: 12:24 14.05.2019. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!