Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Доналд Трампнинг учрашуви зарурат пайдо бўлиши биланоқ уюштирилади. Ҳозирча Вашингтон билан алоқалар бошқа даражаларда олиб борилмоқда, деб маълум қилди Россия раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Павел Зарубин билан суҳбатда.
"Биз учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз ва у зарурат туғилиши биланоқ ташкил этилади," - деди Ушаков.
Ҳозирча алоқалар бошқа даражаларда давом этаётганини таъкидлади Россия президенти ёрдамчиси. У етакчилар учрашувини етарлича тез уюштириш мумкинлигини аниқлаштирди.