Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси телефон орқали мулоқот қилди

Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси телефон орқали мулоқот қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд телефон орқали мулоқот давомида Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ҳар икки томон ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тўхтатиш ва барча томонларнинг қонуний манфаатларини тегишли равишда ҳисобга олган ҳолда, низони узоқ муддатли ҳал этиш мақсадида сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар», — дейилади хабарда.

Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Яқин Шарқдаги инқироз глобал энергия хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этдилар.

Улар Яқин Шарқдаги инқироз фонида нефть бозорини барқарорлаштириш бўйича ОПЕК+ доирасидаги ишларнинг муҳимлигини таъкидладилар.

Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг юқори даражада эканидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Киритилди: 18:10 02.04.2026. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!