Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Масуд Пезешкиан телефон орқали мулоқотда Жанубий Кавказдаги вазиятни муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Кремль хабарига таяниб Report маълум қилди.
Суҳбат давомида Путин 15 август куни Анкориджда (Аляска) бўлиб ўтган Россия–АҚШ учрашуви натижалари ҳақида ҳамкасбига маълумот берди.
Ўз навбатида, Пезешкиан Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
🔹 Кремль маълумотига кўра, президентлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, Эрон ядро дастури атрофидаги вазият ва Жанубий Кавказдаги жараёнларни муҳокама қилган.
🔹 Шунингдек, Путин ва Пезешкиан 31 август – 1 сентябрда Хитойда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида учрашишга келишиб олган.