Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Путин ва Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хон вақтинча лавозимидан четлатилади — Reuters

Путин ва Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хон вақтинча лавозимидан четлатилади — Reuters

"Бунга жинсий зўравонликка алоқадор айбловлар бўйича ички тергов сабаб бўлган. БМТ томонидан олиб борилган ички тергов якунига етмоқда. Карим Хоннинг лавозимидан четлатилиши расман бугун, 16 май куни эълон қилиниши кутилмоқда", деб ёзмоқда агентлик манбаларига таяниб.

ХЖС Прокурори Карим Хон ўтган йилнинг октябр ойида жинсий тажовузда айбланганди, бироқ у бу айбловларни рад этиб келмоқда.

Сўнгги ойлар ичида Карим Хон Ғазо секторида содир бўлган ҳарбий жиноятлар туфайли Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер бергани боис кескин танқид остида қолган эди. АҚШ президенти Доналд Трамп жорий йилнинг феврал ойида Гаагадаги Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилганди.

Киритилди: 21:44 16.05.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!