Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.
Путиннинг таъкидлашича, Москва ва Бишкек ўртасидаги келишувлар тўлиқ амалга оширилмоқда ва бу Қирғизистон иқтисодиёти ўсиш суръатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. У, шунингдек, Жапаровнинг ташрифи икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришига ишонч билдирди.
Жапаров эса мамлакатлар стратегик шерик бўлиб қолишини таъкидлаб, Россия президентини Бишкекда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига таклиф қилди.
Маълумотга кўра, саммит 31 август ва 1 сентябрь кунлари Қирғизистон пойтахтида ўтказилади.