Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин ва Эрдўғон ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Путин ва Эрдўғон ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб ёзади Anadolu агентлиги.

Эрдўғон суҳбат чоғида газ хабининг "йўл харитаси"ни яратишни имкон қадар тезроқ якунлаш режаларини маълум қилди ва яна бир бор Россия-Украина ўртасидаги можарога тезроқ барҳам бериш ҳамда тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини айтиб ўтди.

Президентлар Суриядаги келишув масаласини ҳам муҳокама қилди. Хусусан, Эрдўғон Сурия шимолини террорчилардан озод қилиш бўйича аниқ қадамлар қўйиш тарафдори эканини маълум қилди. Шунингдек, у Сурия раҳбарияти Туркия билан муносабатларни нормаллаштириши учун сиёсий қадамлар қўйиши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 19:56 05.01.2023. Ўқилди: 2562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!