Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Украинага жавоб тайёрлади

Путин Украинага жавоб тайёрлади

Россия президенти Владимир Путин Украина армиясининг Курск вилоятига бостириб киришига Россия қандай жавоб беришини аллақачон қарор қилган, деди Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов журналистлар билан суҳбатда.

«Сизларга чин дилдан айтаманки, президент қарор қабул қилди. Ишончим комилки, Курск вилоятида содир бўлган воқеа учун ҳамма қаттиқ жазога тортилади», — деди Антонов.

Россиялик дипломат қандай қарор эканлиги ва қандай жазо қўлланилишига аниқлик киритмади.

Россия Федерацияси Президенти аввалроқ Украина Россия билан чегарадош ҳудудлардаги ҳаракатлари учун «лойиқ жавоб» олишини айтган эди. У Мудофаа вазирлиги олдига «душманни Россия ҳудудидан сиқиб чиқариш» вазифасини қўйган.

Киритилди: 19:00 23.08.2024. Ўқилди: 5115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!