Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путин Украина ҳукумати тепасига итоаткор одамларни қўймоқчи эди — Берлускони

Путин Украина ҳукумати тепасига итоаткор одамларни қўймоқчи эди — Берлускони

Италиянинг собиқ бош вазири, “Вперед, Италия” партияси етакчиси Сильвио Берлускони Россия президенти Владимир Путин Киевга “итоаткор одамлар”ни жойлаштириш учун Украинага бостириб кирганини айтди. Унинг сўзларини Politico келтирмоқда.

Италиялик сиёсатчининг фикрича, Путинни “ушбу махсус операцияни ишлаб чиқишга” мамлакат аҳолиси, партия ва вазирлар ундаган. Унинг сўзларига кўра, режага кўра, рус қўшинлари “бир ҳафта ичида [Украина президенти Владимир] Зеленский ҳукуматини муносиб одамлардан иборат ҳукумат билан алмаштиришга киришиши керак эди.

"Бироқ, — дея қўшимча қилди Берлускони, — руслар Украина қўшинларининг кутилмаган ва олдиндан айтиб бўлмайдиган қаршиликларига дуч келишди".

Киритилди: 18:18 23.09.2022. Ўқилди: 3222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!