Россия президенти Владимир Путин Украина ҳақида мақола ёзганини эълон қилди.
"Риа Новости"нинг хабар беришича, мақолада руслар ва украиналикларнинг тарихий бирлиги тўғрисида қатор жараёнлар очиб берилган.
Малум бўлишича, мақола Кремль веб-сайтида чоп этилган.
Бу ҳақда у ҳар йил ўтказиладиган тўғридан-тўғри мулоқот чоғида маълум қилганди.
“Мен алоҳида таҳлилий мақола ёзаман ва умид қиламанки, Россия ва Украинада одамлар у билан танишиб чиқишади. Бу борадаги қарашларимни баён қиламан”, - деган эди Россия етакчиси
У, мақолада, рус ва украин халқларини бир бутун деб билишини таъкидлаган.
Россия давлати раҳбари ҳар икки мамлакатда фуқаролар унинг мазкур асари билан танишиб чиқишига умид билдирди.