Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.
Агентликнинг Россия расмийларига таяниб хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин NATO аъзоси бўлган Италияга “хавфсизлик нуқтаи назаридан” бормасликка қарор қилган. Шунингдек, Россия Ватиканни Украина бўйича можарода бетараф томон деб ҳисобламайди.
Бундан ташқари, Ватиканнинг музокаралардаги иштироки Россия православ черкови томонидан ҳам шубҳа билан қарши олинмоқда, улар Ватиканни Украинадаги “тарихий рақиб” деб ҳисоблашади.
Москва музокаралар учун майдон сифатида Туркияни кўпроқ маъқул кўрмоқда. Шу билан бирга, Россиянинг “Известия” газетасининг хабар беришича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украина билан навбатдаги музокаралар босқичи Ватикан ҳудудида ўтиши эҳтимолини рад этмаяпти.