Россия президенти Владимир Путин амалий ташриф билан Туркманистонга борди.
Россия президенти Ашхободда "Замонлар ва цивилизациялар муносабатлари – тинчлик ва тараққиёт асоси" халқаро форумида иштирок этади. Тадбир туркман классикаси, мутафаккир шоир Маҳтимқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланди.
Аввалроқ Путин Туркманистонга ташрифи доирасида Эрон президенти Масуд Пезешкиён билан учрашиши хабар қилинганди.