Россия президенти Туркманистонга сафари давомида Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашади. Москва учрашув бўйича “аллақачон келишиб олган”.
Бу учрашув икки томонлама масалаларни муҳокама қилиш учун ҳам, албатта, Яқин Шарқда кескин тус олган вазиятни муҳокама этиш учун ҳам катта аҳамиятга эга, деб таъкидлади Ушаков.
Шу билан бирга, у бошқа икки томонлама алоқаларни ҳам истисно қилмаган.