Агар Россия президенти Владимир Путин Доналд Трампни АҚШ президенти сайловидаги ғалабаси билан табрикламаса, "мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ҳозиргидан ёмонроқ бўлиши даргумон," деди Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.
У президентлик сайловини АҚШнинг ички иши деб атади ва ҳали Трампнинг лавозимга киришини кутиши кераклигини эслатди. "Табриклашга келсак, президентнинг Трампни сайлов билан табриклаш режалари ҳақида менга ҳеч нарса маълум эмас. Шуни унутмайликки, гап бизнинг давлатимизга қарши урушга бевосита ва билвосита жалб қилинган дўст бўлмаган мамлакат ҳақида кетмоқда," - деди Песков.
Песков «Путин конструктив мулоқотга тайёрлигини бир неча бор билдирганини» эслатди. Президент матбуот котибининг сўзларига кўра, АҚШ маъмуриятидаги ҳозирги кайфият мутлақо тескари. «Январда нима бўлишини кўрамиз», деди Песков.