Россия президенти Владимир Путин «Россия Сурияда умумий мақсадларига эришди», деди.
«Россия Суриядаги мақсадига эришди - Ислом халифалиги ташкил этилишига йўл қўймади,» - деди у ва «Сурияда бўлаётган воқеаларни Россиянинг мағлубияти деб ҳисобламаслигини» қўшимча қилди.
«Бизда Сурияда қўшин йўқ эди, у ерда фақат иккита базамиз бор эди. Сурия армияси ва унинг иттифоқчилари жангариларга қаршилик кўрсатмади,» - деди Россия президенти.
Путин, шунингдек, Суриянинг собиқ президенти Башар Асад билан у Москвага келганидан кейин ҳали учрашмаганини, лекин «у билан гаплашишни режалаштираётганини» айтди: «Мен президент Асад билан у Москвага келганидан кейин ҳали учрашганим йўқ. Лекин мен буни амалга оширишни режалаштиряпман.»