- Россия Украина ва Сурияда йўқотишларга учрамоқда. Сиз Трамп билан учрашганда қандай компромиссларга тайёрсиз?
Украина ҳақида
Сиз Россиянинг заифлашишини хоҳлайсиз, лекин биз аввалгидан кўра кучлироқ бўлмоқдамиз. Иқтисодий ривожланиш суръатлари ошиб бормоқда. Бизнинг армиямиз дунёдаги энг юқори даражали ҳарбий тайёргарликка етган. Мудофаа саноатимиз илдам ривожланмоқда.
Бизга қарши НАТОнинг барча давлатлари курашаётганига қарамасдан, жанг майдонида ҳам бизнинг қўшинларимиз сезиларли ютуқларга эришмоқда.
“Ишончим комилки, бугунги Россия сезиларли даражада кучайиб, чинакам суверен давлатга айланди. Биз бошқаларнинг фикрига қарам бўлмасдан, фақат ўз миллий манфаатларимиз учун қарор қабул қиламиз", - деди Путин.
Россия Украина билан музокаралар ўтказишга тайёр, лекин қарама-қарши томон ҳам муросага тайёр бўлиши керак.
Сурия ҳақида
Сиз, Ғарб журналистлари Сурияда содир бўлган ҳодисаларни Россиянинг мағлубияти деб кўрсатмоқчи бўлаяпсиз. Аммо сизни ишонтириб айтаманки, бу ундай эмас. Биз Сурияда ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришдик.
Биз Сурияга қўшин олиб кирмаганмиз, у ерда бизнинг фақат 2 та ҳарбий базамиз бор. Ҳозир биз у ерда ҳукуматни эгаллаб олган барча гуруҳлар билан алоқада бўлиб турибмиз. Уларнинг аксарияти бизни у ерда қолишимизни хоҳлайди. Биз ҳарбий базалардан Сурияга гуманитар ёрдам етказиш учун фойдаланишни таклиф қилдик.