Россия президенти Владимир Путин 18–19 ноябрь кунлари Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасида Хитой раҳбари Си Жинпин ва АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиши мумкин.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, саммит уч давлат раҳбари учун учрашишга яхши имконият яратади. Мулоқот уч томонлама ёки алоҳида икки томонлама учрашувлар шаклида ўтиши мумкин.
“Бу уч томонлама учрашув бўладими ёки икки томонлама мулоқотлар шаклида ўтадими — айтиш қийин”, — деди Песков.