Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Саудни минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашишга таклиф қилди.
“Бизда сиёсий ҳамкорлик, иқтисодиёт, гуманитар соҳаларда барқарор, жуда яхши муносабатлар мавжуд. Албатта, барчамиз учун минтақада содир бўлаётган воқеалар ҳақида маълумот ва баҳо алмашиш жуда муҳим”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Путин учрашувни ўз вақтида, деб атади.