Бугун 22 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Путин Россиянинг ядровий доктринаси ўзгариши мумкинлигини айтди

Путин Россиянинг ядровий доктринаси ўзгариши мумкинлигини айтди

Россия президенти буни Ғарб давлатлари ҳозир «ўта кам қувватли портловчи ядровий қурилмалар»ни ишлаб чиқаётгани билан изоҳлади.

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳозирча огоҳлантирувчи ядровий зарба бериш имкониятига муҳтож эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия ядровий доктринадаги ўзгаришлар ҳақида ўйламоқда. Путин Россия хавфсизлик соҳасидаги глобал ўзгаришларга эътибор қаратаётганини қўшимча қилди.

«Биз ҳозир ядро доктринасида нимани ўзгартириш мумкинлиги ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳар ҳолда, биз эҳтимолий душман бунинг устида иш олиб бораётганини, ядро қуролидан фойдаланиш чегарасини пасайтириш билан боғлиқ янги элементлар устида ишлаётганини биламиз», деди Путин.

Россия раҳбари сўзларига кўра, Ғарб давлатлари ҳозир «ўта кам қувватли портловчи ядровий қурилмалар»ни ишлаб чиқмоқда. Путиннинг таъкидлашича, Ғарб экспертлари бундай қуроллардан фойдаланишни мақбул деб билишади ва доктринани ўзгартириш эҳтимоли айнан шу билан боғлиқ.

Аввалроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг алянс «душманларга тўғридан-тўғри сигнал» бериш учун ўзининг ядровий арсеналини дунёга намойиш қилиши кераклигини айтган эди. Унинг қўшимча қилишича, НАТО мақсади - ядровий қуролсиз дунё. Кремл Столтенбергнинг сўзларини «кескинликнинг кучайтирилиши» деб атади.

Киритилди: 22:07 20.06.2024. Ўқилди: 2084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!