Россия президенти Владимир Путин мамлакатда вейп (электрон сигарет) маҳсулотларини сотишни бутунлай тақиқлаш таклифини қўллаб-қувватлади.
Путин бу ҳақда Самарадаги адаптив спорт намойиши ва таълим марказига ташрифи чоғида маълум қилди.
Ташаббусни "Соғлом Ватан" Бутунроссия жамоат ҳаракати раҳбари Екатерина Лешчинская таклиф қилди ва у шунга ўхшаш чора-тадбирлар бир қатор МДҲ ва бошқа мамлакатларда ҳам муваффақиятли амалга оширилганини таъкидлади.
"Россияда вейпингни тўлиқ тақиқлаш тўғрисида буйруқ бериш" сўровига жавобан Путин маъқуллаб бош ирғаб, бу ғояни қўллаб-қувватлашини кўрсатди.
Президент "нафақат бундай қарор қабул қилиш, балки ёшлар билан тўғри иш олиб бориш ҳам муҳим" эканини таъкидлади.