Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Путин Россия қўшинлари йил охиригача Украина мудофаасини ёриб ўтишига ишонмоқда — Bloomberg

Путин Россия қўшинлари йил охиригача Украина мудофаасини ёриб ўтишига ишонмоқда — Bloomberg

"Россия президенти Владимир Путин рус қўшинлари 2025 йил охиригача Украинанинг мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, Россия даъво қилаётган шарқдаги тўрт вилоятни тўлиқ назоратга олишига ишонмоқда", деб хабар бермоқда агентлик Путиннинг позициясидан хабардор манбага таяниб.

"Гарчи ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида кўплаб суҳбатлар бўлаётган бўлса-да, Путин зарур бўлса, ўз мақсадларига эришиш учун узоқ давом этадиган урушга тайёр ва АҚШ томонидан кутилаётган янги санкцияларни оптимистик тарзда қарши олмоқда", — деб маълум қилган Кремлга яқин манба.

Лондондаги Халқаро стратегик тадқиқотлар институти катта илмий ходими Бен Барри Россиянинг йил охиригача Украина шарқидаги тўрт вилоятни назорат остига олишини эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблайди. Бу шубҳани Россия Мудофаа вазирлигига яқин манба ҳам тасдиқлаган. Унинг айтишича, украин дронлари сабабли Россия қўшинларининг кенг кўламли ҳужум амалиётлари жуда қимматга тушмоқда ва самарасиз бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 11:55 19.05.2025. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!