Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин: "Россия ҳарбийлари Донбассда ҳалқ ва Ватан хавфсизлиги учун курашмоқда"

Путин: "Россия ҳарбийлари Донбассда ҳалқ ва Ватан хавфсизлиги учун курашмоқда"

Россия Федерацияси ҳарбийлари махсус ҳарбий операция давомида Донбассда халқ, Ватан хавфсизлиги учун курашмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Ғалаба паради олдидан Қизил майдонда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Ҳозир, шу кунларда сиз Донбассда халқимиз учун, Ватанимиз – Россия хавфсизлиги учун курашяпсиз”, деган Путин ҳарбийларнинг парад экипажига мурожаат қилиб.

Путиннинг таъкидлашича, Россия енгилмас, мард авлоди билан фахрланади.

“Бизнинг бурчимиз – нацизмни тор-мор этган, ҳушёр бўлишни ва глобал уруш даҳшатлари қайта такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани қилишимизни васият қилганлар хотирасини ёдга олишдир”, деган у.

Россия раҳбари 1945 йилнинг 9 майи бирлашган совет халқининг ғалабаси, унинг бирлиги ва маънавий қудрати, фронтда ва унинг ортида мисли кўрилмаган жасорат сифатида жаҳон тарихига мангу муҳрланганини таъкидлаган.

“Ғалаба куни ҳар биримиз учун яқин ва азиз. Россияда Улуғ Ватан уруши ғам келтирмаган оила йўқ. Унинг хотираси ўчмайди”, дея таъкидлаб ўтган Путин.

Киритилди: 18:48 09.05.2022. Ўқилди: 3885 марта. Фикрлар сони: 27 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!