Бу ҳақида Кремль хабар берди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнотига кўра, Владимир Путин 14 май куни кечқурун Украина томони билан бўладиган музокараларга тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказган.
Унинг айтишича, йиғилишда Истанбулга йўл олган Россия делегацияси аъзолари билан бирга Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Мудофаа вазири Андрей Белоусов, Росгвардия раҳбари Виктор Золотов, Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников ҳам иштирок этган.