Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путин Пхенянга бориши кутилмоқда

Путин Пхенянга бориши кутилмоқда

Россия ва КХДР Россия президенти Владимир Путиннинг Пхенянга ташрифини мувофиқлаштирмоқда. Таклифни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга ташрифи чоғида етказган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё биринчи департаменти директори Иван Желоҳовцев гапирди.

“Маълумки, 2023 йил сентябрь ойида «Восточний» космодромида бўлиб ўтган саммит чоғида КХДР давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Ин Россия президентини Пхенянга ташриф буюришни таклиф қилган эди. Бу таклифни КХДР ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хуи яқинда мамлакатимизга қилган ташрифи чоғида тасдиқлади. Ташрифнинг аниқ саналари дипломатик каналлар орқали келишиб олинади”, деди у.

Бу сана келишиб олинмаган, аввалроқ Кремль матбуот котиби Песков Путин март ойи охиригача Пхенянга бормаслигини айтган эди.

Киритилди: 21:07 11.02.2024. Ўқилди: 1100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!