Россия президенти Владимир Путин Эрон президенти Масъуд Пезешкианга рус совғаларини тақдим этди. Бунга оид видео журналист Павел Зарубиннинг Телеграм каналида эълон қилинди.
"Жаноб президент, Россия хотирасига," дея Путин Кремль залларидан бирида намойиш этилаётган совғаларни кўрсатди. "Россия қишда мана шундай кўринишга эга," деди Путин, қор қоплаган ўрмон тасвирланган суратга ишора қилиб.
Путиннинг яна бир совғаси самовар бўлди: "Бу эса бизнинг анъанавий буюмимиз – самовар." "Биз ҳам уни самоваръ деймиз!" дея таъкидлади Пезешкиан, шундан сўнг президентлар бир-бирининг қўлини сиқишди.