Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путин Пашиняннинг тарафини олди

Путин Пашиняннинг тарафини олди

Арманистон президенти Армен Саргисян бош вазир Никол Пашинянни истеъфо беришга чақириб, парламент сайловини муддатидан аввал ўтказиш зарурлигини таъкидлади. 

Саргисян сиёсий кучлар ва жамоатчилик вакиллари, хориждаги арман диаспораси намояндалари билан ўтказган кўп сонли маслаҳатлашувлар натижасида ана шундай хулосага келганини маълум қилди. 

Арманистонда норозиликлар давом этмоқда, намойишчилар ҳам Пашинян истеъфо бериши керак деган фикрда. Улар аввалги ҳукуматларни мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни яхшилаш ўрнига шахсий бойлик орттириш билан шуғулланишда, ҳозирги ҳукуматни Тоғли Қорабоғдаги мағлубиятнинг олдини ололмаганликда айбламоқда. 

Россия президенти Владимир Путин эса “Россия-24” телеканали эфирида Арманистон бош вазирига нисбатан янграётган хоинлик ҳақидаги айбловлар асоссизлигини таъкидлади. Айни пайтда у Арманистонда юзага келган вазият мамлакатнинг ички иши эканлигини айтди. 

Никол Пашинян истеъфо ҳақидаги талабларни рад этар экан, унинг ҳукуматидаги вазирлар бирин-кетин ишдан кетяпти: Ташқи ишлар вазири Зограб Мнацаканяннинг ортидан Фавқулодда вазиятлар вазири Феликс Цолокян ҳам истеъфо берди. 

Киритилди: 18:03 18.11.2020. Ўқилди: 4110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!