Бугун 15 январь, 2021 йил, жума

O'ZB

Путин Пашиняндан қасос олди. Нега?

Путин Пашиняндан қасос олди. Нега?

Россия президенти Владимир Путин Aрманистон бош вазири Никол Пашиняндан "ғарбпараст" позицияга содиқлиги учун қасос олди, деб хабар бермоқда "ИноСМИ" Туркиянинг Daily Sabah газетасига асосланиб. Москва Тоғли Қорабоғдаги можарода нейтрал позицияни танлаб, Ереванга атайин сабоқ берди.

Никол Пашинян ўзининг сиёсий йўналишини ҳали депутат бўлганида намойиш этганди. 2013 йилда у Aрманистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишига қарши чиқди. Кейин бўлажак бош вазир ташкилотга қўшилишни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишга уриниш деб ҳисоблади.

2016 йилда у Кавказдаги бирлашган Россия-Aрманистон минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими тўғрисидаги келишувни рад этди. Унинг таъкидлашича, Россия Aрманистон хавфсизлиги кафолати эмас. Пашиняннинг риторикаси у бош вазир бўлганида тубдан ўзгарди ва Москва билан ўзаро алоқаларни инкор этиш маъносиз бўлиб қолди. Бироқ, аввалги баёнотлар унутилмаган.

Мақола муаллифининг таъкидлашича, Тоғли Қорабоғда можаро бошланганда, кўпчилик Россия дарҳол Aрманистон тарафини олади, худди Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлаганидек, деб ўйлаганди. Бироқ  Россия президенти Владимир Путин Aрманистон ҳудудида ҳеч қандай жанг йўқлигини айтиб, урушга аралашишдан тобора узоқлашди. Натижада, Никол Пашинян Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев билан тинчлик битимини имзолади, унга кўра Ереван муҳим ҳудудий имтиёзларни қўлга киритди.

“Путин Пашинянга дарс берди. У Пашинян Россияни танқид қила олмаслигини уқтириб қўйди», – дейилади мақолада.

Киритилди: 15:36 25.11.2020. Ўқилди: 5969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!