Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Пашинян билан нима ҳақида гаплашди?

Путин Пашинян билан нима ҳақида гаплашди?

Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатнинг асосий мавзуси Арманистон-Озарбайжон муносабатларини нормаллаштириш, шу жумладан Путиннинг яқинда Бокуга қилган ташрифи чоғида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокараларини инобатга олган ҳолда муҳокамани давом эттириш бўлди.

Аввалроқ, Озарбайжонга давлат ташрифи чоғида Путин сафардан сўнг Арманистон бош вазири билан боғланиб, Бокудаги музокаралар натижалари ҳақида айтиб беришини айтганди.

«Россия томони Арманистон ва Озарбайжонга тинчлик шартномасини ишлаб чиқишда, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш жараёнини илгари суришда, шунингдек, транспорт-логистика алоқаларини блокировкадан чиқаришда ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади», — дейилади Россия президенти матбуот хизмати хабарида.

Киритилди: 21:13 23.08.2024. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!