Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин Ниғматилла Йўлдошевни орден билан мукофотлади

Путин Ниғматилла Йўлдошевни орден билан мукофотлади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Россия президентининг тегишли фармони мамлакат ОАВларида эълон қилинди.

Владимир Путин шунингдек, Тожикистоннинг собиқ бош прокурори, республика Хавфсизлик кенгаши котиби Юсуф Раҳмон ва Венесуэла пойтахти Каракас мэри Кармен Тереза Мелендес Ривасни ушбу орден билан мукофотлаган.

Ушбу арбобларга мукофот хорижда рус тили ва маданиятини сақлаш ва оммалаштиришга қўшган катта ҳиссаси учун берилди, дейилади хабарда.

Киритилди: 20:02 16.10.2025. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!