Россия Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этишга тайёр, деди Кремль.
"Тинчлик шартномасини имзолаш, чегараларни делимитация қилиш ва демаркация қилиш жараёнини илгари суриш, 2020-2022 йиллардаги энг юқори даражадаги маълум уч томонлама келишувлар асосида минтақадаги транспорт-логистика ва иқтисодий алоқаларни очиш асосий вазифалар бўлиб қолмоқда.
Арманистон-Озарбайжон келишуви Россия Федерацияси ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар мавзуларидан бири бўлади”, дейилади Россия президенти матбуот хизматининг Владимир Путиннинг Бокуга ташрифи арафасида тарқатилган материалларида.