Россия президенти Владимир Путин Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силвани мамлакат Мустақиллик куни билан табриклади.
Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
"Ҳурматли жаноб президент, азиз дўст, Бразилиянинг миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилинг", — дейилади табрикда.
Путин Россия ва Бразилия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик руҳида муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, икки давлат турли йўналишларда фаол ҳамкорлик қилмоқда, шунингдек, БМТ, БРИКС, G20 ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириб келмоқда.
"Шубҳасиз, биз ўзаро манфаатли Россия — Бразилия алоқаларининг барча йўналишларини янада мустаҳкамлаш йўлида конструктив ҳамкорликни давом эттирамиз", — деди Путин.
Россия президенти бу икки дўст халқ манфаатларига мос келишини ҳам таъкидлади.