Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Лавровни Россиянинг олий мукофоти билан тақдирлади

Путин Лавровни Россиянинг олий мукофоти билан тақдирлади

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни Россиянинг олий давлат ордени – Биринчи даражали Авлиё апостол Андрей ордени билан тақдирлади, деб ёзади РИА Новости.

Лавров Ватан олдидаги алоҳида хизматлари, Россия Федерациясининг ташқи сиёсати йўналишини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қўшган улкан ҳиссаси, кўп йиллик самарали давлат фаолияти учун тақдирланган.

Сергей Лавров кеча 75 ёшга тўлди. Россия ТИВ раҳбари лавозимида деярли 22 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Биринчи даражали Авлиё апостол Андрей ордени Россия империясидаги биринчи ва энг олий орден бўлган. 1917 йилгача жами минг нафарга яқин киши мукофотланган. Октябрь инқилобидан кейин Россия империясининг бошқа мукофотлари сингари тугатилган. 1998 йилда эса қайта тикланган ва Россия Федерациясининг олий давлат мукофоти саналади.

Киритилди: 11:29 22.03.2025. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!