Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин Кремлда Трампнинг вакиллари билан учрашди

Путин Кремлда Трампнинг вакиллари билан учрашди

Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

"Россия президенти Владимир Путин, унинг ёрдамчиси Юрий Ушаков ва президентнинг махсус вакили, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриев АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда Оқ уйнинг катта маслаҳатчиси Жош Грюнбаум билан ёпиқ эшиклар ортида учрашув ўтказди", дейилади Кремл хабарида.

Маълум қилинишича, 3,5 соат давом этган учрашувда Украинада тинчлик ўрнатиш, Ғазодаги вазият, “Тинчлик кенгаши”, Гренландия ва музлатилган активлар масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар 23 январ куни Абу-Дабида яна учрашишга келишиб олди. Қайд этилишича, БААда Россия, АҚШ ва Украина делегациялари ўртасида уч томонлама музокаралар ҳам бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!