Сой Сон Хи Россия раҳбарига қабул учун миннатдорчилик билдирган.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти КХДРнинг 10 минг нафар ҳарбий хизматчиси Курск вилоятига жойлаштирилганини, улар яқин келажакда ҳарбий ҳаракатларга киришишиши мумкинлигини хабар қилганди.
Шунингдек, Зеленский Курск вилоятида КХДРдан келган 11 минг ҳарбий хизматчи борлигини маьлум қилган.
Шимолий Корея вазири 30 октябрь куни расмий ташриф билан Москвага келди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви чоғида Чоэ Сон Хуи Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Ким Чен Ин унга Россия армиясини «доимий ва кучли» қўллаб-қувватлашни буюрганини айтди. У Шимолий Корея «ғалабага эришилгунга қадар россиялик ўртоқлари билан мустаҳкам туришини» тасдиқлади.