Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин Ким Чен Инга табрик йўллади

A A A
Путин Ким Чен Инга табрик йўллади

Россия президенти Владимир Путин КХДР етакчиси Ким Чен Инга КХДР ташкил топганининг 74 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси йўллади.

Путин давлатлараро муносабатларнинг дўстона характерини ва турли соҳалардаги самарали ҳамкорликнинг салмоқли тажрибасини қайд этди, деб хабар беради ЦТАК.

“Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан халқларимиз фаровонлиги, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш манфаатлари йўлида конструктив икки томонлама алоқаларнинг барча кўламини янада ривожлантиришни таъминлаймиз”, — дейилади табрик телеграммасида.

Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Россияни қўллаб-қувватлашини билдирган ва бундан кейин ҳам яқин тактик ва стратегик ҳамкорликка умид билдирган эди.

Киритилди: 12:52 09.09.2022. Ўқилди: 3170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар