Путин исёндан кейин "Вагнер" раҳбари Пригожин билан учрашди . Бу ҳақда The Moscow Times хабар берди.
"Пригожин Кремлга чақирилди ва у ерда Россия президенти билан учрашди. Бунинг учун у 1 июл куни Москвага келди ва "Вагнер" командирлари у билан учрашувларда қатнашдилар", — деб ёзмоқда нашр.
Шунингдек, нашрга кўра, Пригожин Путиндан ташқари Миллий гвардия директори ва Ташқи разведка хизмати раҳбари билан ҳам музокаралар олиб борган.