Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин ҳарбийларга гаджетлардан фойдаланиш ҳамда журналистлар билан мулоқот қилишни таъқиқлади

Путин ҳарбийларга гаджетлардан фойдаланиш ҳамда журналистлар билан мулоқот қилишни таъқиқлади

Президент Владимир Путин ҳарбий хизматчиларнинг смартфонлардан фойдаланиши ҳамда ОАВ вакиллари билан алоқа қилишини таъқиқловчи қонунни имзолади. Ушбу чеклов ҳарбий хизматга чақирилган россияликлар учун ҳам амал қилади. Давлат раҳбари томонидан имзоланган ушбу ҳужжат расмий интернет порталида эълон қилинди.

Фуқароларнинг кўрсатилган гуруҳлари энди бошқа ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар, ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар, ҳарбий хизматдан четлатилганлар, уларнинг оила аъзолари ёки ота оналари ҳақида маълумотларни оммалаштира олишмайди.

Қонуннинг алоҳида бандида ҳарбийларнинг аудиоёзувлар, фотосуратлар, видео ва геотузилма ҳақидаги маълумотларни сақлаш ва интернет орқали тарқатиш мумкин бўлган ижтимоий тармоқлар ва гаджетлардан фойдаланишлари таъқиқланди. Шу сабаб улар тугмачали телефонлардан фойдаланишлари мумкин.

Ушбу чеклов журналистлар билан мулоқот қилиш ҳамда маълумотларни жўнатиш ваколатига кирувчи ходимлар учун амал қилмайди.

Қонун лойиҳаси Давлат Думасига 19 февраль куни киритилган эди. Айрим давлатлар, террористик ва экстремистик ташкилотларнинг махсус хизматлари Россия армиясига алоҳида қизиқиш билдираётгани сабаб ушбу чекловларнинг зарурлиги айтилмоқда.

21 февраль куни Россиянинг қиммат телефонлар ишлаб чиқарувчи Caviar компанияси тугмачали, камералардан холи бўлган ва 199 минг рубл қийматида баҳоланган телефонларни ишлаб чиқаришни бошлагани ҳақида маълум қилган эди. Компания хабарида мазкур қурилмалар ҳарбий хизматчилар учун мўлжаллангани айтилган.

lenta.ru

Киритилди: 19:57 06.03.2019. Ўқилди: 1763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!