Бугун 7 декабрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Путин: Ғарб ҳар қандай давлатни инқироз ўчоғига айлантиришга тайёр

Путин: Ғарб ҳар қандай давлатни инқироз ўчоғига айлантиришга тайёр

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Ғарб ўз мақсадларига эришиш учун ҳар қандай давлатни инқироз эпицентрига айлантиришга тайёр.

Бу ҳақда у МДҲ мамлакатлари разведка хизматлари раҳбарлари билан видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

“Бизнинг геосиёсий рақибларимиз ўз мақсадларидан келиб чиқиб, ҳаммани, ҳар кимни, исталган давлатни фош қилишга, уни инқироз ўчоғига айлантиришга, рангли инқилобни қўзғатишга ва қонли қирғинни бошлашга тайёр”, — деди президент.

Унинг қўшимча қилишича, бу бир неча марта содир бўлган.

Унга кўра, Ғарб ўтмишга ёпишиб олган ва халқаро муносабатлардан тортиб, иқтисодиёт, маданият ва спорт каби барча соҳаларда дикта сиёсатини олиб боришга ҳаракат қилмоқда.

Путиннинг қўшимча қилишича, шу йўл билан Ғарб янги муаммолар ва янги инқирозларни келтириб чиқаради, ҳеч қандай усуллардан қочмайди, ривожланишнинг суверен йўлини танлаган мамлакатларга босим ўтказади.

Киритилди: 20:44 29.09.2022. Ўқилди: 4725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!