Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин Эрон ҳукуматига телефон қилди

A A A
Путин Эрон ҳукуматига телефон қилди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Эрон ижроия ҳокимияти раҳбари вазифасини бажарувчи Муҳаммад Мухбар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Россия президенти «Эрон президенти Иброҳим Раисий ва бошқа бир қатор ҳукумат амалдорларининг вертолёт ҳалокатида фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан Эрон олий раҳбари Али Хоманаий, Муҳаммад Мухбар ва бутун Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди».

Путин Раисийни Россия ва Эрон ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга бебаҳо шахсий ҳисса қўшган ишончли ҳамкор сифатида яхши билишини ва қадрлашини таъкидлаган.

Киритилди: 16:47 20.05.2024. Ўқилди: 2818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар