Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин: Долларни сиёсий қурол сифатида ишлатиш АҚШнинг стратегик хатоси бўлди

Путин: Долларни сиёсий қурол сифатида ишлатиш АҚШнинг стратегик хатоси бўлди

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (СПИЭФ) ялпи мажлисида долларни сиёсий босим воситаси сифатида қўллашга уриниш АҚШнинг аввалги раҳбарияти томонидан йўл қўйилган йирик стратегик хато бўлганини билдирди.

«Доллардан сиёсий восита, сиёсий кураш қуроли сифатида фойдаланишга уриниш АҚШнинг аввалги раҳбарияти томонидан йўл қўйилган катта, ҳатто ҳалокатли стратегик хато бўлди», — деди Путин.

Унинг фикрича, Вашингтон ҳам бунинг оқибатларини англаб етмоқда.

Россия раҳбари долларни АҚШ иқтисодий қудратининг асосий устунларидан бири ва мамлакатнинг муҳим стратегик афзаллиги деб атади.

«Ушбу захира валютаси туфайли АҚШ иқтисодиёти катта фойда кўради. Бу майда эмас, жуда катта маблағлардир», — деди Путин.

Унинг таъкидлашича, АҚШ миллий валютасидан сиёсий мақсадларда фойдалана бошлаганидан кейин бошқа давлатлар ҳам келажакда ушбу механизм ўзларига қарши қўлланилиши мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлаган.

Путиннинг фикрича, бу жараён айрим мамлакатларни халқаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш ва долларга қарамликни камайтиришга ундаган.

Сўнгги йилларда Россия, Хитой ва бошқа қатор давлатлар ташқи савдода миллий валюталар улушини оширишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, доллар ҳозирча ҳам жаҳоннинг асосий захира валютаси бўлиб қолмоқда ва халқаро молия тизимида етакчи ўринни сақлаб турибди.

Киритилди: 23:24 05.06.2026. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!