Путин Полицияга чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Россиядан депорт қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатини берадиган қонунни имзолади
Амалдаги қонунчиликка кўра, Россия ҳудудидан чиқариб юбориш маъмурий жазо чораси сифатида судья томонидан белгиланарди ва тайинланарди, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Россияга киришда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда эса - чегара хизмати мансабдор шахслари томонидан амалга ошириларди. Энди янги қонун ички ишлар органларига ҳам шундай ваколатларни бермоқда.
Ҳужжат апрель ойи охирида Давлат думасига киритилганди. Ташаббусни Думадаги барча фракциялар вакиллари қўллаган.
Бугун ушбу қонунни президент имзолади. Энди хужжатсиз юрган ёки бошқа қонунбузарлик содир қилган мигрантнинг иши судга оширилмайди ва полициянинг қарори билан депорт қилиниши мумкин.