Россия президенти Владимир Путин янги йилги халққа мурожаатида коронавирус эпидемияси ҳали тўлиқ тўхтатилмаганлигини маълум қилди, деб ёзди “РИА Новости”.
«Бугун ўзимизга ишонишимиз, қийинчиликлар олдида чекинмаслик, бирлигимизни ҳимоя қилиш жуда муҳим, бу келажакдаги умумий муваффақиятимизнинг асосидир. Ишончим комилки, биз биргаликда ҳамма нарсани енгиб ўтамиз, нормал ҳаётни ўрнатамиз ва тиклаймиз, янги куч билан Россия олдида турган муаммоларни ҳал қилишда давом этамиз", деган Путин.
Унинг сўзларига кўра, CОVID-19 эпидемияси ҳали тўлиқ тўхтамаган, бироқ айни пайтда унга қарши кураш "бир дақиқага ҳам тўхтамайди".
Сиёсатчининг таъкидлашича, шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа ходимлар "мардлик билан ишлашда давом этишади".
Шунингдек, Россия раҳбари ҳамма фуқароларнинг ҳам Янги йил дастурхони атрофида эмаслигидан афсусда эканлигини билдирган.
“Касалхоналарда ҳали ҳам кўп одамлар бор ва мен уларнинг ҳаммаси ўз оилалари ҳамда дўстлари томонидан қўллаб-қувватланишини ҳис қилишларига аминман. Сизларга, азизларим, касалликни енгиб, тезроқ уйингизга қайтишингизни чин дилдан тилайман”, деди Путин.