Бундай ташаббусни биринчи бўлиб Россия президентининг ўзи билдирди, деди президент ёрдамчиси Дмитрий Ушаков журналистларга.
▪️ 22 октябрь Путин Си Сзинпин, ас-Сиси, Моди, Рамафоса ва Янги тараққиёт банки президенти билан музокаралар ўтказади.
▪️ 23 октябрь Эрон ва Туркия президентлари билан икки томонлама музокаралар ўтказади
▪️ 24 октябрь куни 7 та давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Шунингдек Аббос ва Гутерриш билан ҳам.
▪️Қозондаги БРИКС саммитида 36 та давлат иштирок этади. Шундан 22 таси давлат раҳбарлари даражасида. Шунингдек 6 та халқаро ташкилот раҳбарияти иштирок этади.
▪️Саммитда давлатларга “БРИКС ҳамкори” мақомини бериш механизмини муҳокама қилинади.
▪️ БРИКС+ учрашувида озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилинади. Яқин Шарқ муаммосига алоҳида эътибор қаратилади.
▪️ БРИКС саммити натижалари ёзма ва оғзаки шаклда - Қозон декларациясида ва Путиннинг якуний матбуот анжуманида умумлаштирилади.