Россия президенти Владимир Путин Белорусда картошка танқислиги ҳақидаги маълумотдан ҳайрон қолди.
Тадбиркорлар вакиллари билан учрашувда Россия раҳбари қўшни давлатлардан картошка сотиб олиш мумкинлигини айтганда, президент маъмурияти раис ўринбосари Максим Орешкин эътироз билдириб, республикада маҳсулот етишмаслигини таъкидлади.
"Қандай қилиб тугади?.. Максим Белорусда картошка тугаб қолганини айтмоқда. Бу нима дегани ўзи?" - дея ачиниб сўради Путин.