Американинг Урушни ўрганиш институти ((ISW) сўнгги йиллардаги сиёсий тенденцияларга эътибор қаратиб, Россиянинг Беларус устидан назоратни босқичма-босқич мустаҳкамлашини «яширин босиб олиш» деб атади. Мутахассисларнинг фикрича, бу жараён НАТО учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
▪️ 2020 йилги баҳсли сайловлардан кейин Беларусдаги сиёсий инқироздан фойдаланиб, Кремль мамлакатдаги таъсирини кескин оширди. Москва тарғиботчилари ва хавфсизлик хизматлари Александр Лукашенкога норозилик намойишларини бостиришда ёрдам берди.
▪️ Россия ўз қўшинларини Беларусга жойлаштирди ва 2021-2022 йил қишидаги ҳарбий машғулотлардан баҳона сифатида фойдаланиб, Украинага ҳужум қилди. Беларус ҳудудидан Украина томон 30 мингга яқин Россия аскари юриб ўтди.
🔹 Россиянинг асосий мақсадлари қандай?
Таҳлилчиларга кўра, Кремль уч йўналишда Беларусни ўзига бўйсундиришни режалаштирган:
1️⃣ Ҳарбий назорат – Россия деярли тўлиқ ҳарбий интеграцияни якунлаб, Беларусга ўз қўшинларини доимий равишда жойлаштиришни режалаштирмоқда. Келажакда бу ҳудудда ҳаво кучлари, янги қуруқлик бригадалари ва ҳатто стратегик ядро қуроллари жойлаштирилиши мумкин.
2️⃣ Иқтисодий бирлашув – Кремль Беларус билан газ, электр энергияси ва ишчи кучи бозорларини бирлаштириб, иккала давлат иқтисодиётини ягона тизимга айлантирмоқчи.
3️⃣ Сиёсий бўйсундириш – Кремль келажакда Беларус билан биргаликда ишлайдиган парламент ва суд тизими яратиши, шунингдек, «Иттифоқ давлати» доирасида доимий комитет тузиши мумкин. Ушбу тузилма қонун чиқарувчи ваколатга ҳам эга бўлиши мумкин.
🔹 Ядро қуроллари жойлаштирилиши хавотир уйғотмоқда
ISW экспертлари айниқса Беларусдаги Россия назоратидаги ядро қуроллари борлигидан хавотир билдиришмоқда:
🛑 «2023 йилда Россия Беларус Конституциясига ўзгартиришлар киритиб, уни расмий »ядровий қуролсиз давлат« мақомидан маҳрум қилди ва натижада Беларус ҳудудида Россия тактик ядро қуроллари жойлаштирилди.»
Таҳлилчиларнинг фикрича, Ғарб аллақачон Беларусни босиб олинган ҳудуд сифатида эмас, балки Россиянинг бевосита давомчиси сифатида қабул қилишга тайёрланиши керак.